14 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +0,1 °C

Энергетика
29 Окт  2019 3121

Энергетика вазири Қашқадарёда инвестиция лойиҳаси бўйича йиғилиш ўтказди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида Шўртан ГКМ тозаланган метанга асосланган базасида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳасининг қурилиш майдончасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси, Энергетика вазири — А.С.Султонов раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Учрашувда “Шўртан ГКМ тозаланган метанидан олинган синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг жорий ҳолати танқидий кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш фаол босқичга ўтган. Бугунги кунга келиб, шартномани "тайёр ҳолда" шартига кўра бажариш 80,4% га етди, қурилиш майдончасига 8 мингга яқин ишчилар, 800 дан ортиқ техника сафарбар қилинган. Асосий технологик ускуналарнинг 85% дан ортиғи қурилиш майдончасига етказиб берилди ва 25,5 минг тоннадан ортиқ ускуналар бўлғуси заводнинг технологик зонасига ўрнатиб бўлинди.

Йиғилиш якунига кўра, қурилиш-монтаж ишларини жадаллаштириш, қурилиш майдончасига қўшимча ишчиларни жалб қилиш, шунингдек, инвестиция лойиҳасини муваффақиятли амалга оширилишини таъминлаш бўйича бир қатор кўрсатмалар берилди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech