25 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6 °C

Инвестициялар
26 Ноя  2019 1173

“Навоийазот” АЖдаги лойиҳалар рақобатбардошликни оширишга қаратилган

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири “Навоийазот” АЖ да инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш жараёнини ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадида ишчи йиғилишини ўтказди, деб хабар қилади вазирлик матбуот хизмати.

Ҳозирги пайтда “Навоийазот” АЖ да узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган, технологияларни модернизация қилишга ва корхоналарни техник қайта жиҳозлашга йўналтирилган инвестициявий лойиҳалар фаол амалга оширилмоқда. Бундан мақсад ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини яхшилаш ва унинг таннархини пасайтириш ҳисобидан корхона маҳсулотининг мамлакат бозорида ва хорижий бозорлардаги барқарор рақобатбардошлигини таъминлашдан иборат.

Хусусан, “Навоийазот” АЖ негизида поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси қурилиши олиб борилмоқда. ПВХ ишлаб чиқаришнинг мўлжалланаётган қуввати 100 минг тонна, каустик сода – 71,8 минг тонна ва метанол – 295,4 минг тоннани ташкил этади.

Маҳаллий поливинилхлорид ишлаб чиқариш қувватининг ташкил қилиниши, шунингдек каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш қувватларининг кенгайтирилиши валюта маблағларини тежаш мақсадида импорт ўрнини босувчи маҳсулотни маҳаллийлаштириш; ишлаб чиқарилаётган импорт ўрнини босувчи маҳсулот номенклатурасини кенгайтириш ва мавжуд хом ашё ресурсларига чуқур ишлов берилишини таъминлайди; янги иш ўринлари яратилиши ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишига янги рағбат берилишига хизмат қилади.

Аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш бўйича лойиҳанинг амалга оширилиши 2019-2020 йилларга мўлжалланган. Олинадиган маҳсулот қуввати йилига 660 минг тонна аммиакни ва 577,5 минг тонна карбамидни ташкил қилади. Ишлаб чиқаришга замонавий ресурсларни тежовчи технологиялар жорий қилиниши кўзда тутилмоқда. Лойиҳанинг амалга оширилиши “Навоийазот” АЖ да 1965-1967 йилларда фойдаланишга топширилган  биринчи ва иккинчи навбатли аммиак ишлаб чиқариш бўйича маънан ва жисмонан эскирган ишлаб чиқариш ускуналарини фойдаланишдан воз кечиш имконини беради. Бу эса минерал ўғитлар ишлаб чиқариш учун аммиакни барқарор ишлаб чиқарилишини таъминлайди. Амалдаги ишлаб чиқаришларга нисбатан аммиак ишлаб чиқаришга энергия сарфи камаяди, атроф-муҳитга зарарли чиқаришлар даражаси пасаяди, азотли минерал ўғитлар ишлаб чиқарилиши ортади.

“Навоийазот” АЖ да амалга оширилаётган яна бир лойиҳа – азот кислотасини ишлаб чиқариш билан боғлиқ. Бу йилига 500 минг тонна кучсиз азот кислотасини ишлаб чиқариш, 1-2 навбатли кучсиз азот кислотасини ишлаб чиқариш бўйича маънан ва жисмонан эскирган ишлаб чиқариш ускуналарини фойдаланишдан чиқариш имконини беради. Лойиҳанинг амалга оширилиши азот ўғитларини олишга йўналтирилган бир қатор ишлаб чиқаришларнинг янгиланишига ва ривожланишига туртки бўлади, ва бу ўз навбатида, республика қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга хизмат қилади. 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech