20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Долзарб
2 Авг  2019 560

Вазият ёмонлашса, эвакуация қиламиз...

Тинимсиз қуйган жала Англиянинг Дербишир графлигидаги Тоддбрук сув омбори тўғонининг бузилишига олиб келди. Яқин атрофдаги Уэйли Бридж шаҳарчасининг бир неча минг аҳолиси эвакуация қилинди ҳам.

Агар 1831 йилда қурилган сув омбори тўғони бузилса, Гойт дарёси водийсида жойлашган аҳоли пунктлари ва туманлари икки метр қалинликдаги сув остида қолиши мумкин.

Полиция Бакстон ва Бейквелл шаҳарлари ўртасида автомобиль йўлини тўсиб қўйган ва Бакстон аҳолиси агар вазият ёмонлашса, эвакуация қилиниши ҳақида огоҳлантирилган.

Сўнгги кунларда жала қуйиши Англиянинг қатор ҳудудларида сув тошқинларига сабаб бўлди. Бузилган кўприклар ва ювиб кетилган йўллар ҳақидаги хабарлар берилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech