10 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,1 °C

Долзарб
4 Июн  2020 603

Пандемия мағлуб этилди

Янги Зеландия дунёда биринчи бўлиб коронавирус туфайли ўрнатилган барча чекловларни бекор қилади.

8 июнда ҳукумат коронавирус билан боғлиқ барча чекловларни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилади. 11 кун давомида мамлакат ҳудудида биронта ҳам янги касалланганлар қайд этилмаган, деб хабар беради Российская газета Sky Newsга таяниб.

«Биз тутган йўл — эҳтиёткорлик билан олдинга интилиш ва биринчи бўлиб етиб олиш, — деб таъкидлаган мамлакат Бош вазири Жасинда Ардерн хоним. — Биз COVID-19ни бошидан кечирган, лекин нормал ҳаётга тезда қайта олган дунёдаги биринчи мамлакатлардан бири бўламиз».

Бош вазир шунингдек, карантиндан чиқишни 22 июнда эълон қилишни кўзда тутган эканлигини, лекин буни эртароқ ҳам амалга оширса ҳам бўлишини тушунтирган. Коронавирусга қарши курашдаги ютуқлар салкам етти ҳафта давомидаги қатъий чегаралаш эвазига қўлга киритилгани билан тушунтирилади. Бу вақт мобайнида кўпчилик корхоналар ёпиқ эди. Баъзи соҳа вакилларидан ташқари ҳамма ўз уйида қолганди, — дейилади.

 

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech