25 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Молия
15 Янв  2019 1240

Текширувлар 29 миллиард сўмлик қонунбузилишларни аниқлади

Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари 2018 йилнинг 4-чорагида 1969 та текширувни амалга оширди.

1717 ҳолатда молиявий интизомни бузиб, маблағларни ишлатиб юбориш қайд этилган. Қонунбузилишларнинг умумий қиймати 29 миллиард сўмни ташкил этди, шунингдек, 6 миллиард сўмлик камомад ва маблағларни ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди, дея хабар беради Молия вазирлиги матбуот хизмати.

Текширувлар натижасида 18,5 миллиард сўм маблағ ўз ўрнига қўйилган. 871 та қонунбузилиш ҳолатлари бўйича материаллар қонунчиликда ўрнатилган тартибда чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига жўнатилган.

Текширувлар ўтказилган ташкилотларнинг бюджет интизомини бузган 91 нафар раҳбари ва амалдор шахслар 59,8 миллион сўмлик маъмурий жавобгарликка тортилган.

Ўз ахборотимиз.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech