01 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,5 °C

Хавфсизлик
1 Авг  2019 1310

Осиё леопардсимон мушуги болаларини контрабанда сифатида олиб ўтмоқчи бўлишди

Улар Внуково аэропортида йўловчилардан биридан топилган. Манбанинг маълум қилишича, у Ўзбекистондан учиб келган.

«Мушукваччалар полиэтилен пакет билан ўралган учта пластик саватда Россия фуқароси томонидан олиб келинган», дейди Внуково аэропорти (йўловчи) Внуково божхона пости бошлиғи вазифасини бажарувчи Виталий Маслов.

Қоидабузарнинг хонадони тинтувдан ўтказилганда, бундан сал илгари ЕОИИ (Евроосиё иқтисодий иттифоқи)га ноқонуний равишда олиб келинган яна иккита орангутан маймунлари ҳам топилган.

Қўлга олинган шахсда CITES конвенциясида кўзда тутилган ҳайвонларни сақлаш ва ташиш учун рухсатнома бўлмаган. Барча ҳайвонлар мусодара қилинди. Мушукваччалар «Бим» ҳайвонларни ҳимоя қилиш хайрия жамғармасига ва орангутанлар эса - Москва ҳайвонот боғига топширилди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда текширув олиб борилмоқда, хусусан, унда ушбу жониворлар қаердан пайдо бўлгани аниқланмоқда.

www.zoo-ekzo.ru сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech