20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,2 °C

Долзарб
22 Июл  2019 568

Мева ва сабзавотларни Россия чегарасидан олиб ўтиш чекланади

Жорий йилнинг 19 августидан Россия чегараси орқали мева-сабзавот ва гулларни ташишнинг янги қоидалари кучга киради.

19 июль куни Расмий ҳуқуқий ахборот интернет-порталда эълон қилинган ҳукумат қарорида энди фитосанитария сертификатларини расмийлаштирмасдан багаж ва қўл юки сифатида 5 кг дан ортиқ сабзавот ва меваларни олиб юриш мумкин.

Чекловлар гулларга ҳам тааллуқли. Ҳар бирида энг кўпи 15 дона гул, барглар ёки ўсимликларнинг бошқа қисмлари бўлган учтадан кўп бўлмаган гулдастани олиб ўтиш мумкин бўлади. Янги йил арчалари, игнабаргли дарахтлар шохлари борасида ҳам худди шундай тартиб.

Катта партияларни олиб кириш учун тегишли фитосанитария сертификатлари талаб қилинади. Агар улар бўлмаса, карантиндаги маҳсулотлар қайтариб юборилади ёки эгаси ҳисобидан йўқ қилинади.

Янги қоидалар сув, ҳаво, темир йўл ва автомобиль каби барча транспорт турларига тааллуқли. Бундан ташқари, янгилик Евроосиё иқтисодий иттифоқи чегарасини кесиб ўтган кемалар, самолётлар ва ресторан-вагонлари экипажлари аъзоларига, шунингдек, почта жўнатмаларига ҳам тегишли.

Илгари жисмоний шахсларга экиш ёки уруғлик материаллари ёки картошка ҳақида гап кетмаса, бундай сабзавот ҳамда мева каби багаж ва қўл юки сифатидаги карантиндаги маҳсулотлар учун фитосанитария сертификатларини расмийлаштириш талаб этилмасди.

Бундай карантин масулотлари рўйхатига дуккакли ўсимликлар, ёнғоқ, сабзавотлар, масалан, помидор, турли навдаги карамлар, сабзи, шолғом, редис, бодринг, турли илдизпоялар, тугунаклар ҳам киритилган. 

ТАСС сурати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech