30 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,3 °C

Биласизми?
31 Мар  2020 1043

Қадимги Олимпия ўйинларининг қизиқ жиҳатлари

Маълумки, Олимпия ўйинлари XIX асрда эмас, балки Қадимги Юнонистонда, антик даврдаёқ ўтказилган.

Замонавий Олимпия ҳаракатининг тарихига эса 120 йилдан ошди (1894 йилда Олимпия ўйинларини қайта тиклаш бўйича Конгресс ўтказилган).

Биринчи Олимпия ўйинлари милоддан аввалги 776 йилда бўлиб ўтган. Кўпчилик тарихчиларнинг фикрича эса, ундан олдин хам ўтказилган бўлиши мумкин.

Ўша вақтларда Олимпиада фақат бир кун давом этган, кейинчалик 5 кунгача чўзилган. Хар бир кун маълум бир мусобақа учун ажратилган. Дастлабки Олимпия ўйинларида фақатгина битта мусобақа – югуриш бўлган (192,27 метр масофага). Аста-секин Олимпия дастурларига янги мусобақалар – диск улоқтириш, кураш, аравачалар пойгаси, узоққа сакраш ва куч синашиш кабилар киритилган.

Қадимги Юнонистонда Олимпия ўйинлари ўзига хос миллий руҳда ташкил этилиши баробарида, мусобақаларда қатнашиш ва уларни томоша қилиш ҳуқуқига фақат озод туғилган юнонларгина эга бўлган. Шунингдек, аёл кишиларнинг кириши ва иштирок этиши қатъиян таъқиқланган. Фақатгина битта аёл – Деметра ибодатхонасининг хизматчиси кириши мумкин бўлган.

Замонавий спортда қоидани бузганликлари учун атлетларга қизил ёки сариқ карточка беришлари, тўплаган очколарини олиб ташлашлари, дисквалификация қилишлари мумкин. Авваллари эса бундай бўлмаган. Қадимги греклар жуда қаттиққўл бўлишган. Масалан, бирор атлет стартга эртароқ чиқса, уни таёқлар билан савалашган. Мусобақа иштирокчилари носоғлом рақобат қилса, қоидаларни бузса, уни тошбўрон қилишлари ва ҳатто ўлдириб юборишлари ҳам мумкин бўлган. Қоидаларга риоя қилмаслик Зевсга (Қадимги Юнон худоси) нисбатан ҳурматсизлик деб баҳоланган.

394 йилда Рим императори Феодосий I Олимпия ўйинлари ўтказишни тақиқлаган. Римликларнинг фикрича, Олимпиада христиан динининг греклар орасида тарқалишига салбий таъсир кўрсатган (тўсқинлик қилган), деб маълумот беради Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech