30 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,7 °C

Қадимий ва навқирон Бухоро

Россия авиакомпаниясининг борт журнали «UTair» нинг март сонида муқаддас шаҳар Бухорога бағишланган иллюстартив мақола чоп этилган деб хабар беради «Дунё»АА.

Унда Бухоронинг Марказий Осиёнинг қадимий шаҳарларидан бири эканлиги эътироф этилган.

«Унинг неча ёшда эканлигини ҳеч ким билмайди. Шаҳар ҳар доим ўз жоийда турган. Лекин археологлар маданий қатламни ковлай бошлаганида уларнинг қазишма ишлари 20 метр чуқурлашиб кетган. У ердаги инсон қўли билан яратилган буюмларнинг ёши 2 500 йилни ташкил этади. Лекин бу ҳали охири, яъни тарихнинг бошланиши дегани эмас.

Сўнги 25 аср ичида Бухоро бешта хонлик ва бир республиканинг пойтахти бўлишга улгурган. Унга Марко Поло қойил қолган, Умар Ҳайём завқланган, Буюк соибқирон Амир Темур эса унга «шариф» (Бухори шариф), яъни муқаддас унвонини тақдим этган. Шаҳарнинг қадимий марказида жуда кўп меъморий ёдгорликлар бўлиб, уларнингг барчаси бус-бутунлигича ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон инсоният мероси рўйхатига киритлган. 2020 йиилда эса Бухорони расман Ислом маданияти маркази деб тан олдилар», — деб ёзади муаллиф.  

Шунингдек журналист илиқ, хушмуомала, жонли ва меҳмондўст муҳит учун сайёҳлар у ерни севишини таъкидлайди. «У ҳақиқий шарқ гўзали — бир марта кўрсанг, ҳеч қачон унута олмайсан. Ёзда бу ерда иссиқ, қишда совуқ, баҳор ва кузда эса учрашувга чиқиш учун жуда қулай об-ҳаво ҳукм суради», — дея таърифлайди.

Мақолада шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари батафсил таърифланган. Масалан, Арк қалъаси, Чор Минор, Ситора Моҳиҳоса саройи ва ҳоказо.

Шаҳарнинг маданий тарихига эътибор қаратаркан, уни «илмлар маскани» деб номлайди. Ўрта асрнинг бошидан XIX асрга қадар шаҳарнинг йирик жаҳон маданияти ва фани маркази эканлигини эътироф этар экан, фикрини бу ерда Абу Али ибн Сино, Фирдавсий, Рудакий, Улуғбек ва Ҳайёмлар яшаб, ўқиб ва меҳнат қилгани билан тасдиқлайди. Афсонавий Хўжа Насриддининг ҳам асли Бухородан эканлигига ўқувчини ишонтиришга уринади. XVI асрда шаҳар энг гуллаб-яшнаган пайтида бу ерда икки юздан зиёд мадраса бор эканлигига эътибор қаратган. Шунингдек, мадрасаларнинг ҳам меъморий тарифини келтирган.  

Албатта, Бухоролик пазандаларнинг моҳирлиги «UTair» мухбирининг назаридан четда қолмаган. Чохйнанинг хизмат маданияти, у ердаги сомса, лағмон, ғиждувон кабоби ва бошқа гўштли таомларни оғзидан бол томиб тасвирлайди.

Ўзбек миллий ошхонасининг қироли бўлмиш ошнинг турларидан тортиб, уни тайёрлаш жараёнларигача бор илҳомини ишга солиб тасвирлаган. Энг қизиғи, уни тиббиёт нуқтаи назаридан ҳам фойдали таом эканлигини асослашга сидқи дилдан ёндошган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech