26 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +36,4 °C

Хавфсизлик
10 Апр  2019 790

Қалбаки АҚШ долларлар тезда фош бўлди

Бош прокуратура Департаментининг Фарғона вилояти бошқармаси ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда банк томонидан берилган хабарга асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ «Агробанк» Олтиариқ филиали валюта айирбошлаш шохобчасига фуқаро Х.Х. томонидан алмаштириш учун тақдим этилган 200 АҚШ доллари қалбаки эканлиги аниқланган, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

 

Текшириш жараёнида фуқаро Х.Х.да қалбаки 50 долларлик купюралардан иборат 100 дона, жами 5000 АҚШ доллари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. Шунингдек, Х.Х. ушбу қалбаки долларларни фуқаро Х.Т.дан олганлигини маълум қилган.

Ўтказилган экспертиза хулосасига кўра, ушбу қалбаки АҚШ долларлари компьютер воситасида рангли принтер ёрдамида тайёрланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech