08 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,6 °C

Хавфсизлик
24 Мар  2020 535

Қамчиқ довонида транспортлар ҳаракати тўхтатилди

Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Фарғона вилоятини Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлар билан боғловчи Қамчиқ довонида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланди.

Фақатгина Фарғона вилоятидан бошқа вилоятларда доимий рўйхатда турувчи фуқароларга яшаш манзилларига етиб олишларига имкон берилади.

«Фуқаролардан ушбу чекловларни тўғри қабул қилишларини, олиб борилаётган тадбирлар ва белгиланган тартибларга қатъий амал қилиш орқали хавфли вируснинг республикамизда тарқалишини олдини олишга ўз ҳиссаларини қўшишларини сўраб қоламиз!» — дейилади ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech