11 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +33,5 °C

Саломатлик
14 Июл  2020 464

Қандли диабет, жигар цирроизи, коронавирус...

Қандли диабет, инсульт ва жигар циррози билан оғриб келган икки нафар бемор коронавирусга чалиниб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Пойтахтимизнинг Учтепа туманида яшовчи 65 ёшли аёлда жорий йил 9 июль куни COVID-19 тасдиқланган ва ўткир нафас етишмовчилиги билан Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга COVID-19 инфекцияси ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги билан кечган.

У шунингдек, қандли диабет, гипертония ва жигар циррози касалликлари билан ҳам оғриб келган. Шифохонада беморнинг даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Тошкент шаҳрида яшовчи яна бир 60 ёшли эркак бемор ҳам жорий йил 6 июль куни эрталаб қон босими юқори бўлиб, гапирмай қўйганлиги сабабли тез тиббий ёрдам машинасида Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган.

Унда COVID-19 инфекцияси тасдиқланган ва бемор ўта оғир аҳволда сунъий нафас олиш аппаратига уланган ҳолда Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ўтказилган.

Унга COVID-19 инфекцияси оғир кечиши ҳамда инсульт ташхиси қўйилган. Хасталик мия шиши, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда кома асоратлари билан кечган.

Шунингдек, гипертония, қандли диабет каби ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган.Бемор бундан аввал, бир неча йиллардан буён гипертония, қандли диабет билан оғриган, 2019 йилда инсультни ўтказган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар, жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан ҳар иккала беморнинг ҳам аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech