25 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,6 °C

Ижтимоий ҳаёт
22 Фев  2019 1648

Қариндошлар ўртасидаги никоҳ қонунан тақиқланиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасига қўшимча киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

 

Унга кўра, ота-онанинг ака-ука ва опа-сингилларининг фарзандлари ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмайди. Яъни, қонун кучга кирса, никоҳланувчилар холасининг, аммасининг, тоғасининг, амакисининг қизи/ўғли билан турмуш қура олмайди.

Ушбу қонун лойиҳаси жорий йилнинг 9 мартига қадар муҳокамада бўлади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech