24 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,1 °C

Мамлакатимизда
5 Дек  2019 543

Қашқадарёда истеъмолчидан 521 минг сўм асоссиз пеня ундирилган

Қарши туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига “Истиқлол” МФЙ,  “Акиш”  қишлоғида яшовчи Нормамат Хўжақулов  ариза билан мурожат қилди, деб хабар қилади Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федирацияси матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, Н.Хўжақулов табиий газ учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириб боришига қарамасдан Қарши тумангаз участкаси ходимлари томонидан асоссиз 521 000  сўм пеня ундирилганлигидан норози бўлиб, ушбу ҳолатга аниқлик киритиб беришни сўраб мурожаат қилган,

Мурожаат  юзасидан Қарши туман  Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан  ваколат доирасида  ўрганилиб,  тўпланган  барча хужжатлар асосида  истеъмочи Н.Хужақуловнинг  қонуний манфаатини кўзлаб Қарши туманлараро  фуқаролик судига даъво аризаси киритилган.

Қарши туманлараро  фуқаролик судининг 2019 йил 26 ноябрь кунидаги ҳал қилув қарорига  асосан  истеъмолчи Н.Хужақуловнинг  фойдасига  жавобгарлар Қашқадарё Газ таъминот  ҳудудий филиали  ва Қарши туман  газ участкасининг ҳисобидан  ноқонуний тартибда асоссиз ундирилган 521 000 сўм пеняни қайтариб ундириш мажбурияти юклатилган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech