18 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28 °C

Спорт
7 Мар  2019 2114

Қиличбозларимиз ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда

Иордания пойтахтида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бир неча кун муқаддам ўсмирлар тоифасида сабля қуролида кечган беллашувларда Шерзод Мамутов яккалик баҳсда, термамиз эса жамоавий баҳсда бронза медалини қўлга киритган эди. Айни пайтда ёшлар тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланмоқда, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.

 

Эътиборлиси, бугунги беллашувларда жанг олиб борган саблячи қизларимиз ҳам шоҳсупага кўтарилдилар. Улар чорак финалда анча жиддий ҳисобланган сингапурлик рақибаларини 45:44 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Ярим финалда эса Жанубий Корея термасига имконият бой берилди. Бу якунда қизларимизга шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олишларини таъминлади. Қўшимча рейтинг очколари учун ярим финалнинг нариги жуфтлигида мағлуб бўлган япониялик ёшларга қарши баҳс ўтказилиб, унда 45:31 ҳисобида вакилаларимизнинг қўли баланд келди.

Мусобақада Айсулу Уснатдинова, Севинч Исмоилова ҳамда Зайнаб Дайибекова каби қизларимиз терма жамоа шарафини ҳимоя қилишди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech