26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22 °C

Ташвишли хабар
10 Апр  2020 783

Қиморбозлар қўлга олинди

Навоий вилояти Кармана туманидаги қиморхона эгасининг фаолиятига чек қўйилди.

Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан, жорий йил         8 апрель соат 21:40 да Кармана тумани ИИБ ЖҚБ ҳамда вилоят ИИБ ТВБСО ходимлари билан ҳамкорликда Кармана тумани ҳудудида тезкор-профилактик тадбир ўтказилган.

Ўтказилган тадбир давомида «Каловот» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро ўзининг яшаш хонадонида қиморхона ташкил этгани аниқланди. Уй эгаси  мўмай даромад эвазига уч нафар танишларини қимор ўйинига жалб этган. Ўйинда тикилган умумий қийматдаги 3 миллион 712 минг 500 сўм пул маблағлари ҳамда 7 дона ўйин карталари далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилди. Шунингдек, улардан бирининг бошқарувида бўлган «Дамас» русумли автомашина жарима майдончасига жойлаштирилди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айбдорлар тегишли тартибда жавобгарликка тортилди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech