14 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,3 °C

Агросектор
10 Авг  2019 559

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда ICBA ўртасида меморандум имзоланди

Жорий йилнинг 8-9 август кунлари  Тошкентда “Орол денгизи сув ҳавзаси туманида қишлоқ хўжалиги ва экологик муаммолардан инвестициялар ва инновацияларни жалб қилиш  имкониятларига ўтиш” мавзусидаги кўптомонлама форум бўлиб ўтди, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

 

Тадбирда асосий эътибор Орол сув ҳавзаси ҳудудидаги атроф-муҳитнинг замонавий ҳолатини ҳамда илм-фан ва агроинновацион ёндашувлар ва технологиялар ушбу минтақадаги барқарор  ривожланиш борасида амалга оширилиши керак бўлган ишларга қаратилди.

Форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев ҳамда Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA) бош директори, профессор Исмахане Элуафи Англашув меморандумини имзоладилар. Ҳужжатга кўра, ўзаро манфаатли бўлган соҳаларда ҳамкорлик кўзда тутилади. Хусусан, меморандум инновацион технологиялар ва ёндашувларни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги экинларини диверсификация қилиш, ўсимликларни етиштиришнинг комплекс тизимларини таъминлаш, чорвачилик ва ўрмон хўжалиги, сув сектори ўртасидаги муносабатларни таъминлаш, «фермерга фермер» дастури доирасида селекция, уруғчилик, уруғ ишлаб чиқариш ва уруғларни тарқатишнинг замонавий усулларини ишлаб чиқишни кўзда тутади.

Форумнинг иккинчи куни қурғоқчиликни бошқаришда интеграциялашган  ёндашувлар, Орол денгизи атрофида қум ва туз бўронларини бартараф этиш ва камайтириш, шўрланиш ва иқлим ўзгариши шароитида қишлоқ хўжалигининг муқобил услубларини жорий этишга каратилган лойиҳалар кўриб чиқилди. Бундан ташқари ем-ҳашак экинлари ва чорвачилик бўйича минтақавий  лойиҳалар ишлаб чиқилди.

 

                    

                                                                                                    

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech