19 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +37,7 °C

Хавфсизлик
2 Фев  2019 1508

Қонунбузарларнинг ноқонуний фаолияти тўхтатилди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими товарларни ноқонуний йўллар билан кириб келиши ва сотилишини олдини олишга қаратилган кенг қамровли тезкор тадбир ўтказди.

Чилонзор туманидаги автотураргоҳларда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Д. “шартли харидор”га хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 75 дона “Протеин” (одам мушакларини бақувват қилувчи биологик фаол қўшимчалар)ни салкам 3 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда қўлга олинди. Унинг автомашинаси кўздан кечирилганда, юкхонада ҳам яна 30 дона “Протеин” борлиги аниқланди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

 105 дона “Протеин”нинг умумий қиймати 25,2 миллион  сўмни ташкил этади.

Яна бир тезкор-қидирув тадбир давомида  Яшнобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро В.Х.нинг хонадони ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганда хонадон ҳовлисида  божхона расмийлаштирувидан ўтмаган “BMW S1000RR” русумли мототранспортни фойдаланиш мақсадида сақлаётганлиги аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қиймати  15 минг АҚШ доллари бўлган мототранспорт ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech