15 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,8 °C

Биласизми?
17 Окт  2019 408

Қора денгиз соҳилида энг кўп қуюн кўтариладиган жой маълум қилинди

Қора денгиз соҳилида қуюнлар энг кўп кўтариладиган жой Тамань ва Сочи ўртасида экани маълум бўлди, дея хабар беради Гидрометеорология маркази маълумотларига таянган РАА «Новости».

Қора денгиз қирғоғи ва Қрим яқинидаги қуюнлар хавфини баҳолаш эса «Тайфун» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси дастурий тизимлар ва ишланмалар лабораторияси тадқиқотчиси Ольга Калмикова томонидан амалга оширилган.

«Қуюнларнинг аксарияти Краснодарь ўлкаси қирғоқларидаги Тамань – Сочи (Адлер) станциясида пайдо бўлади. Камроқ даражадаги қуюнлар Қрим Республикасининг қирғоқларига яқин жойларда кузатилади - йилига 3 ҳолатдан кўп бўлмаган миқдорда. Қуюнларнинг энг катта зичлиги Сочи ва Туапсе районларида қайд этилган», дея қайд этилади материалларда.

Мазкур акваторияда ҳосил бўладиган қуюнлар сони бўйича Россиянинг энг хавфли минтақаси ҳисобланади. Қора денгиз соҳилидаги ушбу жойда апрелдан октябрга қадар ўртача ҳисобда йилига 40 та қуюн кузатилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech