26 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,7 °C

Ижтимоий ҳаёт
25 Янв  2019 1184

Қорақалпоғистондаги оилада учта эгизак қиз туғилди

23 январь куни Нукус туманидаги  «Ақтерек» МФЙ да истиқомат қилувчи Мурат Жумамуратов ва Наргиза Менглибековалар оиласида  3 та эгизак қиз дунёга келди.

Шифокорларнинг айтишича, ҳозирда онанинг ҳам, эгизакларнинг ҳам соғлиги жойида. Улар шифокорлар назоратида.

Эгизаклар ҳолидан туман ҳокимлигининг масъул ходимлари хабар олиб, эгизакларга совға-салом беришган.

Бу оиладаги иккинчи эгизакларнинг туғилиши. Уларнинг Айдана Гулдана исмли эгизак опалари ҳам бор.

Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабарига таяниб «Kruz.uz» хабар тарқатди. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech