31 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,5 °C

Урбанизация
25 Дек  2019 1302

“Қорақамиш” коллекторининг 600 метр қисми ободонлаштирилмоқда

“Қорақамиш” коллекторининг Олмазор тумани “Гулсарой” кўчасидан “Дамаши” каналига қуюлиш жойигача бўлган 600 метр қисмида ободонлаштириш ва сайилгоҳ ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда, деб хабар қилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Мазкур ишлар ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда. Ҳозирда ободонлаштириш ишлари жадал суръатларда давом эттирилиб, коллектор ўзанини бетонлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, ушбу ҳудудда пиёдалар ва велосипед йўлакларини ташкил этиш ҳамда ёритиш чироқлари ва ўриндиқлар ўрнатиш режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech