26 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,7 °C

Мамлакатимизда
3 Янв  2019 713

Қорбобо кийимидаги ҳарбий оркестр жамоасининг чиқишлари, бугун охирги кун

Қорбобо кийимидаги ҳарбий оркестр жамоасининг  концерт дастурлари бугун,  3 январда якунига етади.

Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри Янги йил байрами муносабати билан Тошкент шаҳрида жойлашган Янги йил байрамининг бош арчасида ўз концерт дастурларини тақдим этаётган эди.

Бу йилги байрам тантаналари аввалгилардан тубдан фарқ қилмоқда.

 Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий оркестрларнинг чиқишлари эса барчага кўтаринки кайфият улашмоқда.

Хусусан, куни кеча ҳарбий санъаткорлар соат 15:00 да Тошкент метрополитенининг «Дўстлик» бекатидан бошлаб, ўзларининг куй-қўшиқлари билан шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига аъло кайфият улашди.

Шундан сўнг концерт шаҳар бўйлаб, «Ойбек» метросидан «Пахтакор»гача, Халқлар дўстлиги саройидан Мингўриккача давом этди.

Таъкидлаш керакки, бадиий дастур давомида куй-қўшиқларни моҳирлик билан ижро этган санъаткорларнинг қорбобо кийимидаги чиқишлари давраларга ўзгача файз киритяпти.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech