13 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,3 °C

Мамлакатимизда
6 Мая  2020 451

Қўшни давлат ҳудудларига ёрдам

Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув омборида юзага келган тошқиндан зарар кўрган Қозоғистон Республикаси ҳудудларига қўшимча куч ва воситалар етиб борди.

 Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув омбори билан боғлиқ фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов бошчилигидаги делегация аъзолари Қозоғистон Республикаси Туркистон вилоятининг фавқулодда вазиятдан зарар кўрган ҳудудларида бўлди. 

Бу ерда сув тошқини натижасида юзага келган фавқулодда вазият оқибатлари яна бир карра ўрганилиб, зарур тадбирлар белгилаб олинди. 

Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси тарафидан 209 нафар шахсий таркиб, 169 та қишлоқ хўжалиги, муҳандислик ва ёнғин-қутқарув техникаларидан иборат қўшимча куч ва воситалар мазкур ҳудудга етиб борди.    

Ҳозирда фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech