26 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,3 °C

Саломатлик
8 Мая  2020 732

Қўшнини ёрдамсиз қолдирмаймиз

Коронавирус инфекциясига қарши курашишга кўмаклашиш мақсадида бир гуруҳ шифокорларимиз Тожикистонга йўл олишди.

Коронавирус инфекциясига қарши курашиш, ушбу касалликка чалинган беморларни самарали даволашда катта тажриба ва малакага эга бир гуруҳ шифокор мутахассисларимиз Тожикистон Республикасига йўл олишди. Уларни Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов кузатиб қўйди.

Тожикистонга йўл олган шифокорларимиз COVID-19нинг олдини олиш, назорат қилиш ва даволашни ташкил этишда тожикистонлик тиббиёт ходимларига яқиндан кўмаклашади.

Дўст ва яқин қўшнимиз Тожикистон Республикасига йўл олган тиббиёт гуруҳи таркибига анестезиолог-реаниматолог, пульмонолог, эпидемиолог, инфекционист, вирусолог, ҳамшира каби коронавирусга чалинган беморларни даволашда катта тажриба тўплаган малакали тиббиёт ходимлари жам бўлишган, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech