06 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,8 °C

Энергетика
25 Ноя  2019 1442

Қўшработдаги кўмир масаласига ойдинлик киритилди

Ижтимоий тармоқларда “Қўшработ туманида нега кўмирнинг нархи қиммат” сарлавҳаси билан эълон қилинган мақола юзасидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Темирйўлёнилғитаъмин» бошқармаси Самарқанд бирлашган ёнғин омбори хўжалигига қарашли “Қўролос” кўмир омбори бўйича ўрганиш олиб борди, деб хабар қилади жамият матбуот хизмати.

Самарқанд бирлашган ёнғин омбори хўжалиги бошлиғи Ф.Ҳусаиновнинг маълум қилишича, Қўшработ туманидаги “Қўролос” кўмир омбори ходимлари ўз иш вазифалари нималардан иборат эканлигини билмаган ҳолда ёлғон ахборот берганлиги аниқланган.
– Шуни таъкидлаш жоизки, фуқароларга сотиладиган кўмир нархлари омборнинг ташқи ва ички қисмида кўргазмада белгилаб, кўрсатиб қўйилган, – дейди Самарқанд бирлашган ёнғин омбори хўжалиги бошлиғи Ф.Ҳусаинов. – Бу каби камчиликлар келгусида содир этилмаслиги учун омбор ходимлари билан йиғилиш ўтказилиб, уларга тушунчалар бериб ўтилди. 
Аниқланган камчиликлар юзасидан Қўшработ тумани “Қўролос” кўмир омбори тарозибони вазифасида ишлаб келаётган А.Ялғошев ҳамда омбор мудири бўлиб ишлаб келаётган Ғ.Мираковларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.

Маълумот учун: Бугунги кунда импорт кўмир нархи (Қозоғистон) – 1 тонна учун 635.000 сўм, кўмир брикети нархи (Ангрен) – 1 тонна учун 412.500 сўм ва кўмир нархи (Ангрен) – 1 тонна учун 300.300 сўм этиб белгиланган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech