20 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,6 °C

Хавфсизлик
12 Июн  2019 908

Қўйлиқдаги муштлашувда бир киши пичоқланган, икки киши қамоққа олинди

Ижтимоий тармоқларда кўчада гуруҳ бўлиб муштлашаётган кишиларнинг видеотасвири тарқалди. Унда бир нечта фуқаролар ҳатто машинада бир-бирларини босиб кетмоқчи ҳам бўлишган.

– Мазкур ҳодиса жорий йилнинг 5 июнь куни соат 19:50 ларда Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида жойлашган “Осиё бургер” овқатланиш шахобчаси олдида содир бўлган.  Ушбу ҳодиса туфайли бир нафар кишига пичоқ воситасида тан жароҳати етказилган. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши доирасида икки нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда, – дейди Тошкент шаҳар прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими бошлиғининг ўринбосари Фарҳод Бобониёзов «Замон» информацион дастурига берган интервьюсида.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech