06 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,6 °C

Воқеа-ҳодисалар
3 Июл  2020 435

Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев ҳайкали очилди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаев Миллий мудофаа университети ҳудудида республиканинг биринчи раҳбари Нурсултон Назарбоев ҳайкали очилиш маросимида онлайн тарзда иштирок этди.

6 июлда Қозоғистоннинг собиқ Президенти ўзининг 80 ёшлик юбилейини нишонлайди. Миллий мудофаа университети республика пойтахти Нур-Султон шаҳрида жойлашган.

Давлат раҳбари ўз нутқида, Нурсултон Назарбоевни бугунги Қозоғистоннинг мамлакатнинг стратегик йўлини белгилаб берган ва халқни умумий мақсадни қўлга киритиш йўлида жипслаштирган асосчиси дея таърифлади.

«Тинчлик ва барқарорлик, фаровонлик ва бирлик – бу Элбоши сиёсати самарасидир. Ҳар бир давлат тарихида ўзидан беқиёс из қолдирган ноёб шахслар бўлади. Уларнинг хизматларини қадрлаш ва ҳурмат қилиш эсаўсиб келаётган авлоднинг бурчи.Ёдгорлик Миллий мудофаа университетиҳудудида ўрнатилиши рамзий маънога эга, чунки Қозоғистон қуролли кучлари Назарбоевнинг фармони билан шаклланган», – дея таъкидлади Президент, деб хабар беради РИА Новости.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech