03 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,7 °C

Хавфсизлик
23 Мая  2020 756

Қулоқчин ўлимга олиб келди

Қулоқчин тақиб йўлдан ўтаётган велосипедчини “Каптива” уриб юборди.

21 май соат 19:05 ларда Самарқанд шаҳар, Қ.Румий кўчасида ҳайдовчи “Каптива” русумли транспорт воситасини тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан қулоғига қулоқчин таққан ҳолатда велосипед бошқариб ўтаётган шахсни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, велосипедчи 35 ёшли фуқаро олган тан жароҳатлари оқибатида ЙТҲ жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ва ФМБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб бориляпти, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech