29 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27 °C

Мамлакатимизда
1 Апр  2020 517

Қумқўрғонликларнинг хайрли ташаббуси

Сурхондарё вилоятида ҳам кучайтирилган тартибда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Қумқўрғон туманида яна бир хайрли ташаббусга қўл урилди. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан марказий деҳқон бозори ёнида 4 та махсус дезинфекцияланган «Дамас» автомашинаси фаолияти йўлга қўйилиб, зарурат юзасидан харид учун бозорга келган фуқаролар «Элга хизмат – олий ҳиммат» шиори остида ўз манзилига етказиб қўйилмоқда.

– Рўзғор учун зарурат юзасидан бозорга келгандим. Бозор-ўчар қилиб бўлиб чиқсам «Дамас» автомашинаси ҳайдовчилари уйимгача бепул етказиб қўйишларини айтишди, – дейди Шоҳсанам Ашурова. – Бир-биримизга меҳримиз шифо бўлиб турган шу кунларда бундай ғамхўрликдан хурсанд бўлдим. Барака топишсин ташкилотчилар.

Бозор ёнидаги автомобиллар тўхташ жойида йўлга қўйилган «Дамас» автомашиналари орқали харидорларни манзилига бепул етказиб қўйиш хизмати унга бириктирилган 1 нафар масъул ходим томонидан доимий мувофиқлаштирилиб турилади.  Шу сабабли ҳам бу автомашиналар қатновида узилишлар бўлмайди, харидорлар кутиб қолмайди, деб хабар беради Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech