26 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,7 °C

Инвестициялар
19 Фев  2019 614

Қувайт компанияси Қашқадарёга инвестиция киритмоқчи

Қашқадарё вилоятига Қувайт давлатининг “Al-bader international development co.w.ll” кўп тармоқли халқаро компанияси делегацияси ташриф буюрди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

 

Қувайтнинг ушбу нуфузли компанияси раҳбарияти Қашқадарё вилоятини инвестициявий фаолият юритиш учун мақбул ҳудуд сифатида танлаган.

Айтиш жоизки, ушбу компания Осиё, Яқин Шарқ ва Африка давлатларида меҳмонхона, уй-жой ва бошқа қурилишлар, тиббиёт комплекслари, замонавий информацион технологиялар ишлаб чиқариш, туризм ва бошқа соҳаларда фаолият кўрсатади.

Делегация вакиллари вилоят ҳокимлигининг кўплаб инвестицион лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Учрашувдан сўнг вилоят ҳокими Зафар Рўзиев ва компания бош ижрочи директори Доктор Али Рамадон Маҳмуд  билан келажакда вилоятда инвестицион лойиҳаларни амалиётга тадбиқ этиш борасида икки томонлама музокаралар олиб борди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech