19 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,6 °C

Спорт
12 Авг  2019 263

Рафаэль Надалдан «маҳорат дарси»

Рафаэль Надал кубокларни тўплашдан чарчамаяпти. Испаниялик теннисчи Монреалдаги Мастерс турнирида чемпионликни ҳимоя қилиб, финалда бундай даражадаги турнирда илк бор иштирок этаётган россиялик теннисчи Даниил Медведев устидан ғалаба қозонди.

Учрашувдан олдин Медведев Надални қандай мағлубиятга учратиш мумкинлигини билишини айтганди, лекин бу ишни амалга ошира олмади. Медведев Надаль билан фақат биринчи геймда тенг кураш олиб борди, ҳатто, у ўйиндаги ягона брейк-пойнтни  ишлаб олди. Бироқ испаниялик уни қайтариб олди ва бундан кейин айтарли муаммоларга дуч келгани йўқ. Биринчи партияда рақибининг битта ва иккинчи партияда эса уч марта узатмасини қабул қилган Надаль якунда 6:3, 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech