04 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,5 °C

Хавфсизлик
28 Мая  2020 502

Рафик Сайфулинга 12 йил қамоқ жазоси тайинланди

2020 йил 25 май куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида Жиноят кодексининг 157-моддаси (давлатга хоинлик қилиш) 1-қисми ва 248-моддаси (қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган Р. Сайфулинга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Бир неча ой давомида ўтказилган ёпиқ суд мажлисида судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланиб таҳлил қилинди.

Тергов органи томонидан тўпланган далилларга баҳо берилиб, судланувчининг важлари текширилди.

Суд судланувчи Р. Сайфулинни юқорида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топиб, унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech