
IT-хабарлар
24
Мая 2019
1556
Интернет тарқатиш тизими учун 60 сунъий йўлдошли ракета космосга учирилади
SpaceХ компанияси кенг кўламли лойиҳани ишга туширди.
Хорижий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, уларнинг умумий массаси 13,62 тоннани ташкил этади.
Ишга туширилган глобал интернет дастури Starlink, деб аталади.
Falcon ракетасининг уларни 440 км баландликка олиб чиқиши айтилмоқда. Бироқ керакли 550 километрлик нуқтага уларнинг ўзи юритгичлари орқали етиб олади.
Умуман олганда, бутун дунё бўйлаб интернетга киришни таъминлаш учун орбитага 12 мингта сунъий йўлдош юбориш режалаштирилмоқда.