19 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22 °C

Мамлакатимизда
2 Мая  2019 1289

6 майдан Рамазон ойи бошланади

Кеча Президентимиз “Муборак рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Қарорга кўра Рамазон ойи май ойининг 6 санасидан бошланади.

Ҳужжатда маҳаллий ҳокимликлар ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларимиз руҳида ҳар томонлама муносиб ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш, жойларда инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатларини эъзозлаш, ҳозирги тинч ва фаровон ҳаётимизнинг қадрига етиш, одамларни бир-бирига яхшилик қилиш, аҳил ва ҳамжихат бўлиб яшашга даъват этадиган ҳамда ёш авлодни она Ватанга садоқат, миллий ва диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган маърифий тадбирлар ва тарғибот ишларини ташкил этиш вазифалари белгиланган.

Шунингдек, эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, буюк алломалар, азиз-авлиёларимизнинг зиёратгоҳларини, қабристонларни ободонлаштиришга қаратилган тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида аҳамият қаратиш айтилган.  

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech