23 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,3 °C

Ижтимоий ҳаёт
9 Мая  2019 1034

Рамазон ойи кунларида пойтахтимизнинг айрим кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланади

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг маълум қилишича, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек масжидлар қавмлари учун қулайлик яратиш мақсадида муборак Рамазон ойи кунларида пойтахтимизнинг айрим кўчаларида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.

Демак, ҳар куни соат 20.00 дан 24.00 гача қуйидаги кўчалар транспорт воситаларининг ҳаракати учун беркитилади:

  1. Олмазор тумани:

Келес кўчаси – Норазтепа кўчасидан Соғбон кўчаси, 2-берк кўчасигача;

  1. Сергели тумани:

Қипчоқ кўчаси – Янги Сергели кўчасидан темирйўл ўтиш жойи ва У. Маҳмудов кўчасигача;

  1. Учтепа тумани:

Лутфий кўчаси – Катта Хирмонтепа кўчасидан Катта Қани кўчасигача;

  1. Чилонзор тумани:

Ал-Хоразмий кўчаси – Катта Хирмонтепа кўчасидан Катта Қани кўчасигача;

  1. Шайхонтохур тумани:

Маннон Уйғур кўчаси – Нурафшон кўчасидан Бешқайрағоч кўчасигача ва Оқсой кўчасининг бир қисми;

  1. Яккасарой тумани:

Яккасарой кўчаси – Боғибўстон кўчасидан С. Насафий кўчасигача;

  1. Яшнобод тумани:

Фарғона йўли кўчасига туташган иккинчи даражали йўл – М. Ашрафий кўчасидан Норхўжаев кўчасигача.

Барчадан муборак Рамазон ойи кунларида автотранспорт воситаларни масжидлар ёнида бошқаларнинг йўлини тўсган ҳолда қолдирмасдан, Тошкент шаҳар Ҳокимияти ва ИИББ томонидан махсус ташкиллаштирилган жойларда қолдиришни сўраймиз. Имкон қадар шаҳар жамоат транспортлари хизматларидан фойдлаланишингизни сўраб қоламиз, дейилади ИИББ хабарида.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech