19 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,6 °C

Биласизми?
26 Фев  2019 1731

Қадимда тулкилар қўлга ўргатилган экан

Бирданига бу гапга ишониш қийин албатта, бироқ мутахассислар қўлга киритган маълумотлар шундан далолат бермоқда.

 

Испаниялик археологлар Пиреней яримороли шимоли-шарқида жуда қадимий қабрга дуч келишди. Унга инсонлар билан хонакилашган тулкилар ҳам кўмилган экан.

EurekAlert нашрида айтилишича, бунда гап эрамиздан аввалги икки мингинчи йиллар ҳақида боради.  Шунингдек, археологлар Барселона яқинидаги Кан-Рокет ҳудудидан топилган далилий ашёни ҳам жуда қизиқ, деб ҳисобламоқда. Қадимий қабрда бир панжаси синган қари тулки қолдиқларига дуч келишган. Тадқиқотлар натижасида аниқланишича, тулкига тиббий ёрдам кўрсатилган, яъни ўша давр одамлари синган суякка шина қўйишган, дея хабар беради манба.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech