27 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +35,9 °C

Рақамлаштириш
29 Апр  2020 587

Рақамли билим бугуннинг талаби

Барча ҳудудларда рақамли билимларга ўқитиш марказлари очилади.

2020 йил 28 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4699-сонли «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни янада ривожлантиришнинг қўшимча вазифалари белгиланди.

Унга кўра, 2023 йилга келиб рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 2 бараварга кўпайтирилади.

2020-2021 йилларда барча соғлиқни сақлаш муассасалари, мактаблар ва боғчаларни, шунингдек, қишлоқлар ва маҳаллаларни юқори тезликдаги Интернет тармоғига улашни кўзда тутган ҳолда мамлакатнинг рақамли инфратузилмасини тўлиқ модернизация қилиш ва замонавий телекоммуникация хизматларидан барча ҳудудларда фойдаланиш имконияти таъминланади.

2022 йилга қадар электрон давлат хизматлари улушини 60 фоизгача етказишни назарда тутган ҳолда электрон ҳукумат тизими ривожлантирилади.

«Рақамли тадбиркорлик» ривожлантирилади, 2023 йилга келиб ушбу соҳадаги хизматлар ҳажми 3 бараварга оширилади ва уларнинг экспорти 100 миллион долларга етказилади.

«Беш ташаббус» лойиҳасини амалга ошириш доирасида 2022 йилга қадар республиканинг барча ҳудудларида рақамли билимларга ўқитиш марказлари очилади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech