14 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,7 °C

Мамлакатимизда
25 Июн  2019 774

Расмий: Швейцария Гулнора Каримованинг ҳисоб рақамларида музлатилган 133 млн. долларни Ўзбекистонга қайтаради

Швейцария Гулнора Каримова иши бўйича тергов давомида олиб қўйилган 130 миллион швейцария франкини (133 миллион АҚШ долларига яқин) Ўзбекистонга қайтаради. Бу ҳақда Швейцария Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

 

 «Олти йилдан ортиқ давом этаётган жиноий тергов доирасида бош прокуратура компаниялардан, айниқса, ўзбек бозорига кириш ва ўз фаолиятини давом эттиришни истаган чет эл компанияларидан, ноқонуний равишда катта миқдорда пул олиш схемалари мавжудлигига далилларни топди», дейилади Швейцария назорат бошқармаси хабарида.

Бош прокуратура ушбу схема доирасида маблағлар чет элда, биринчи навбатда Швейцарияда ювилганлигини таъкидлади.

 «Ўтказилган текширувлар асосида 130 миллион музлатилган швейцария франки Ўзбекистонга қайтарилади», дейишмоқда Бош прокуратурада.

Бундан сал олдинроқ Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова Instagram саҳифасида онасининг навбатдаги мурожаатини эълон қилганди. Гулнора Каримова ўзбекистонликлардан кечирим сўради ва ҳукуматга 1,2 миллиард долларни қайтарганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 21 августда Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича суди томонидан Гулнора Каримова 2 триллион 91,4 миллиард сўмлик солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбдор, деб топилганди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech