15 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,7 °C

Биласизми?
26 Авг  2019 493

Ўсимликлар олдингидан анча тез йўқолиб бормоқда

Мутахассисларнинг фикрича, ўсимликлар илгаригига қараганда 350 марта тезроқ йўқолиб бормоқда.

Жараён шундай суръатларда ривожланмоқдаки, олимлар уни жиддий равишда Ер юзидаги ҳаёт тарихида олтинчи оммавий қирилиш, дея атамоқда. naked-science.ru нинг хабар беришича, яқинда йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлар сони миллиондан ошган.

Маккуори университети биологи Йохан Леру ва унинг австралиялик ҳамда жанубийафрикалик ҳамкасблари ўсимликларнинг йўқ бўлиб кетиши бугун ўрта ҳисобда 350 марта тезроқ содир бўлаётганини «Current Biology» журналида айтиб ўтишган.

Муаллифлар ушбу ўзгаришларга таъсир қилувчи омиллар орасида инсон фаолиятини ҳам тилга олишган: қишлоқ хўжалиги ва урбанизация - биологик хилма-хиллик фарқ қилмайдиган «қайноқ» нуқталарда ҳам, «совуғи»да ҳам. Ўтсимон ўсимликлар айниқса, бу борада анча заиф экани таъкидланган. Олимлар уларнинг турларини йўқотиш инсоният олдида турган энг хавфли муаммолардан бири демоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech