25 Май 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,6 °C

Мамлакатимизда
2 Апр  2020 516

Ҳимоя ниқоблари ишлаб чиқариш ҳажми ошди

Жорий йил 31 март ҳолатига кўра юртимизда ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар сони 195 тага етказилди ва 1 март ҳолатига нисбатан 9,3 баробар ошди. Ниқоблар ишлаб чиқаришнинг кунлик ҳажми 2 миллион 640 минг донани ташкил этмоқда.

Шу билан бирга тиббиёт халатлари (комбинезонлар)ни ишлаб чиқариш кунлик 9 минг донани ва тиббиёт докалари 398 минг погон метрни ташкил этмоқда.

Ҳимоя ниқоблари республикамизнинг деярли барча вилоятларида ишлаб чиқарилиб, энг кўп ниқоб Тошкент вилоятида (404 минг дона), Тошкент шаҳрида (283 минг дона), Қашқадарё вилояти (232 минг дона) ишлаб чиқарилмоқда.

Ниқоб ишлаб чиқарувчи корхоналар учталигида Бухоро вилояти -28 та, Тошкент шаҳрида 20 та, Қашқадарё вилоятида 19 та фаолият юритмоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, юқорида кўрсатилган корхоналар сони ва ҳажмлар Уюшма томонидан мониторинг ўрнатилган корхоналарга тааллуқли бўлиб, реал ишлаб чиқариш ҳажмлари бу кўрсатгичлардан фарқланиши мумкин.

Ҳозирда бу кўрсаткичларни 5 миллион донага ошириш борасида ишлар олиб борилмоқда, деб хабар беради «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech