19 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,6 °C

Спорт
5 Янв  2019 912

Равшан Эрматов Сурия – Фаластин учрашувини бошқаради

Хабарингиз бор бугун Бирлашган Араб Амирликларида футбол бўйича Осиё Кубоги бошланади. Бугун, 5 январь куни очилиш учрашувида БАА терма жамоаси Баҳрайн билан куч синашади. Ушбу учрашувни иорданиялик ҳакам Адҳам Муҳаммад бошқариб боради.

6 январь куни Осиё Кубоги 1-туридан ўрин олган Сурия – Фаластин учрашувига эса ҳамюртимиз Равшан Эрматов ҳакамлик қилади. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрда беришади. Дарвоза ортида эса Ильгиз Танташев ва Валентин Коваленко ишлайди. Тўртинчи ҳакам – Сергей Гришченко (Қирғизстон).

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech