23 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,3 °C

Спорт
19 Мая  2019 702

Равшан Эрматов ёш ҳакамлар учун семинар ўтказди

ЎФА томонидан Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган ҳакамларни катта мусобақаларга тайёрлаш мақсадида бир неча семинар-трейнинглар ўтказилди.

Шундай семинарлардан бир нечасида жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши рефери Равшан Эрматов ҳам қатнашди ва ўз билимлари билан ўртоқлашди.

Семинар машғулотлари Тошкентдаги “Чиғатой” спорт базаси ва “Бунёдкор” академияси биноларида бўлиб ўтди. Семинарда шунингдак, тажрибали Владислав Цейтлин ҳамда ҳакамлар назоратчилари Марат Исмоилов ва Арслон Ҳотамовлар ёш ҳакамлар билан назарий ва амалий машғулотлар олиб борди.

Ушбу ўқув машғулотларида жами 31 нафар ёш ҳакамлар иштирок этишди. Эндиликда бундай ўқув машғулотлари мунтазам равишда ўтказилади, дея хабар беради ЎФА расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech