04 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,5 °C

Хавфсизлик
29 Апр  2020 709

Рақамли карантин: махсус мобил илова яратилди!

Коронавирус пандемияси кенг тарқалаётган бир пайтда бутун дунё, қолавесра кўплаб соҳа вакиллари бу офат билан аёвсиз кураш олиб боряпти. 

Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан «Project Managers» корхонасининг ёш дастурчилари касаллиги аниқланган бемор билан мулоқотда бўлганларни аниқлаш жараённи автоматлаштириш мақсадида «Birga Yengamiz» номли мобил илова яратди.

Мазкур мобил илова Android ва iOS қурилмалар учун мўлжалланган. Илованинг асосий вазифаси бемор билан охирги 14 кун ичида яқин масофада ва муайян вақт алоқада бўлган шахсларни аниқлаш ва зарур холларда уларни карантинга жойлаб вирусни янада кенг тарқалишининг олдини олишдир.

– Одамлар ўз ишларига, карантингача бўлган даврдаги ҳаёт тарзларига қайтсалар-да уларнинг ким билан қачон, қаерда ва қанча вақт мобайнида учрашганлари ҳақида маълумотлар қайд этиб борилади, – дейди мазкур илованинг яратувчиларидан бири Алишер Тожиев. – Агар бирор ким касалланса, у 14 кун давомида учрашган одамларни топиш ҳамда уларни карантинга қўйиш мумкин бўлади.

Бутун дунёда ҳозир олимлар ва тадқиқотчилар тезроқ одатий ҳаётга қайтиш ва мулоқотларни чеклаш чоралари олиб ташланганидан кейин касалликнинг қайта оммавий тарқалмаслиги бўйича изланишлар олиб бормоқдалар. Мобил телефонлар учун махсус иловалардан фойдаланиш мана шундай изланишларнинг натижасидир. Сингапур, Жанубий Корея, Тайвань каби мамлакатларда бундай иловалар ўз самарасини кўрсатиб келмоқда. Буни ОАВда «онлайн карантин» ёки «рақамли карантин» деб ҳам аташмоқда.

Инновацион ривожланиш вазирлиги масъулларининг фикрича бу иловадан истаганлар эмас, балки бутун аҳоли фойдаланиши талаб этилади. Чунки  аниқланган касалликка чалинган беморларнинг ярми айнан касаллик ташувчилардан вирусни юқтирганлар. Оксфорд университети олимларининг таъкидлашича, аҳолининг камида 60 фоизи мазкур иловалардан фойдалансагина у самара беради.

Ҳозирда мазкур иловани «PlayMarket» ва «AppStore» платформаларида жойлаштириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда, деб хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech