15 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,7 °C

Ҳарбий
15 Авг  2019 1232

Ўзбекистонлик разведкачилар “АрМИ – 2019” мусобақасида иккинчи ўринни эгаллади

Бугун, 15 август куни Ҳиндистоннинг Ражастхон штати Жайсалмер шаҳри яқинидаги дала-ўқув майдонида 5 августда бошланган  “Қўшин разведкаси аълочилари – 2019” мусобақаси ўз якунига етди, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Мусобақада Ўзбекистон, Россия, Белорусь, Қозоғистон, Арманистон, Хитой, Ҳиндистон ва Суданнинг қўшин разведкачилари жамоалари ўзаро белашди.

Танлов бешта – “Десант бўлиб тушиш ва марш-бросокни амалга ошириш”, “Механик-ҳайдовчилар мусобақаси”, “Разведкачи сўқмоғи”нинг комплекс тўсиқларини енгиб ўтиш”, “Ўқ отиш” ва “Разведка бўлинмасининг вазифани бажарганидан сўнг йиғин пунктига чиқиши” босқичларидан иборат бўлди.

Алоҳида таъкидлаш лозим-ки, охирги – бешинчи босқичда ўзбекистонлик разведкачилар юқори натижаларни кўрсатиб, қурол-аслаҳалар ва тўлиқ жанговар экипировкада сувли тўсиқдан сузиб ўтиш шартини 13 дақиқаю 22 сонияда бажариб, мусобақа рекордини ўрнатишди.

Бўлиб ўтган барча бешта босқич натижаларига кўра, ўзбекистонлик қўшин разведкачилари иккинчи ўринни эгаллашди.

Мусобақа якунида шоҳсупа қуйидагича кўриниш олди:

I ўрин – Ҳиндистон жамоаси;

II ўрин – Ўзбекистон Республикаси жамоаси;

III ўрин – Россия Федерацияси жамоаси.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилги Халқаро армия ўйинлари доирасидаги “Қўшин разведкаси аълочилари” мусобақаларида Ўзбекистон жамоаси фахрли 3-ўринни (Россия Федерацияси ва Хитойдан кейин) эгаллашган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech