01 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,6 °C

Агросектор
28 Апр  2020 369

Режалаштирилган ишлар ижроси таъминланади

Яқинда Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ҳузурида қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалаларига бағишланган видеоселекторда глобал инқироз ва пандемия шароитида аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлаш, иқтисодий барқарорликни сақлашда қишлоқ хўжалиги энг кўп имкониятга эга соҳа эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, халқаро экспертларнинг фикрига кўра, пандемия оқибатида очарчиликдан қийналаётган аҳоли сони 2 баробарга ошиб, 1 миллиард
600 миллионга етиши мумкинлигига ҳам тўхталиб ўтилди.

Йиғилишда энг долзарб масала бу – ҳозирги кунда бутун дунёда ҳукм сураётган пандемия ва карантин қанча вақт давом этишидан қатъи назар, халқимизнинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи камаймаслиги учун мева-сабзавотчилик ва боғдорчилик тармоқларида маҳсулот етиштириш ҳажмини янада ошириш, бунинг учун эса мавжуд ва захира моддий ресурслардан самарали фойдаланиш юзасидан муҳим вазифалари қўйилди.

Албатта, ҳозирги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасида минерал ўғитларсиз кўзланган ҳосилдорликни таъминлаш қийин бўлади. Ушбу омилларни инобатга олган ҳолда йиғилишда минерал ўғитлар таъминотини тизимли ташкил этиш аҳоли ва деҳқоннинг томорқа ер эгаларига минерал ўғитларни ҳарид қилишда ортиқча оворагарчилигини олдини олиш мақсадида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятига мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та туманда махсус ўғит дўконлари ташкил этиш вазифаси қўйилди. Шуни айтиш жоизки, жорий йилнинг ўтган даврида “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги минерал ўғит ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан мева-сабзавотчилик йўналишига 131,2 минг тонна 276 млрд. Сўмлик азотли, фосфорли ва калийли минерал ўғитлар етказиб берилди.

Шу ўринда “Ўзкимёсаноат” АЖ олдига қўйилган масала ўта муҳим ва долзарблигини чуқур хис этган ҳолда мева-сабзавотчилик билан шуғулланаётган фермер хўжаликлари, кластер хўжаликлари, қолаверса, аҳоли ва деҳқон томорқа ер эгаларининг минерал ўғитларга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш имкониятига эга эканлиги таъкидлаб ўтиш лозим.

Бу борада тизимимиздаги кимё корхоналарнингбарчаимкониятларидан оқилона васамарали фойдаланиб, мамлакатимиздаги минерал ўғитларга бўлган ички талабни тўлиқ қондириш борасида барча зарур чоралар кўрилди. Бунинг учун биз аввало мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та туманни ҳар бирини тизимдаги корхоналарга бириктириб чиқдик.

Корхоналар ўзларига бириктирилган туманларда махсус дўконларни ташкил этиш учун биринчи навбатда ўша ҳудудда мавжуд минерал ўғитларни сақлаш ва сотишга мослашган инфратузилма объектлари, омборхоналардан максимал даражада унумли фойдаланиши таъминланади. Бунда давлат-хусусий шерикчилик асосида ишлар ташкил этилади.

Мақсадимиз ҳаражатларни камайтириб, деҳқонни тўғридан-тўғри арзон ўғитлар билан таъминлаш ҳисобланади. Режалаштирилган ишлар амалга оширилиши натижасида ҳозирда сотилаётган ўғитларнинг нархидан 10-12 фоиз арзонроқ нархда ўғитлар етказиб беришга эришилади.

Бугунги кунда ҳам “Ўзкимёсаноат” АЖ тизим корхоналари томонидан республика ҳудудларида 60 га яқин хусусий шерикчилик асосида махсус ваколатли омборлар ташкил этилган. Йил бошидан ушбу ваколатли омборлар орқали ғаллачилик ва пахтачилик хўжаликларига400 минг тоннага яқин ўғитлар етказиб берилди. Ҳозирда 1 суткада корхоналар томонидан 7,5 минг тонна азотли, 1,1 минг тонна фосфорли ва 0,85 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилмоқда.

Ушбу миқдорлар пахта ҳосили учун етказиб бериладиган ўғитлар агротехник муддатларга таъсир этмаган ҳолда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманлардаги хўжаликларни ўз вақтида минерал ўғитлар билан таъминлай олади.

Дастлабки босқичда мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманларда маҳсулотлар етиштириш учун 30 минг тонна фосфорли ва 50 минг тонна азотли ўғитлар махсус дўконлар орқали тўғридан-тўғри деҳқонларга етказиб берилиши таъминланади.

Бундан ташқари, 3 хил турдаги минерал ўғитлар (азотли, фосфорли, калийли), уларни 2-5 килограммгача қадоқлаб сотиш, комплекс ўғитлар (NPK), кимёвий воситалар ҳамда томчилаб суғориш технологияларини аҳоли ва деҳқон томорқа ер эгаларига етказиб берилишини жадаллаштириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу сайъи-ҳаракатлар ушбу синовли кунларда ҳам, ундан кейин ҳам, худди аввалгидек аҳолининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабини қондириш имконини беради, десак муболаға бўлмайди.

Акобир Тўхтаев,
“Ўзкимёсаноат” АЖ Бошқарув раисининг ўринбосари

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech