24 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,2 °C

Долзарб
13 Мар  2019 3636

Энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

Ўзбекистон пойтахти яшаш учун қулай шаҳарлар ичида 201-ўринни эгаллади.

 

Бу ҳақда «Mercer» консалтинг компанияси хабар қилади.

Қаторасига ўнинчи марта Вена шаҳри биринчи ўринни забт этмоқда, Цюрих – иккинчи, учинчи ўринда – Ванкувер. Етакчилар орасида эса Мюнхен, Окленд, Дюссельдорф, Франкфурт, Копенгаген, Женева ва Базель шаҳарлари ҳам бор.

Москва – 167, Бишкек – 211, Алмати – 181-ўринда.

Рўйхатга эса жами 231 та шаҳар киритилган, уни Бағдод шаҳри якунлаб беради. Экспертлар яшаш учун энг қулай шаҳарлар рўйхатини турмуш шароитлари, иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий тавсифлар, транспорт, таомлар, маиший товарлар ва кўнгилочар жойлар сифати, иқлим, ижтимоий-маданий муҳит, таълим ва тиббиёт даражасини ҳисобга олиб баҳолаган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech