13 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,5 °C

Урбанизация
29 Июн  2020 426

Тошкент шаҳрининг барқарорлик стратегияси бўйича тавсиялар

Тошкент шаҳар ҳокимлигида «Тошкент шаҳрининг барқарорлик стратегияси бўйича тавсиялар» мавзусида видеоконференция бўлиб ўтди.

 

Онлайн тарзда ташкил этилган учрашувда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Даврон Ҳидоятов, Жаҳон банкининг инфратузилма бўйича катта иқтисодчиси ва лойиҳа раҳбари Аксел Браймлер, шунингдек, Жаҳон банки, Ove Arup & Partners International Ltd., Deltares, IKS халқаро компаниялари вакиллари, ҳокимликнинг масъул ходимлари иштирок этди.

Конференция келгуси ишларни муҳокама қилиш, COVID-19 шароитида иш олиб бориш йўлларини белгилаш учун қулай имконият бўлди.
Жаҳон банкининг инфратузилма бўйича катта иқтисодчиси ва лойиҳа раҳбари Аксел Браймлер ҳозирги глобал пандемия шароитига қарамай, ўзаро ҳамкорлик доирасидаги ишлар бир маромда кетаётганини, белгиланган режалар ўз вақтида бажарилаётганини, таъкидлади.

Ove Arup & Partners International Ltd. компаниясининг директори доктор Метю Фри иштирокчиларни бажарилган ишлар тақдимоти билан таништириб, ушбу ишлар Жаҳон банки бошчилигидаги Ove Arup & Partners International Ltd., Deltares, IKS компаниялари жамоавий ҳаракатининг самараси эканлигини таъкидлади. Доктор Фри анжуман иштирокчиларини лойиҳа босқичлари билан таништириб, унинг биринчи босқичи, яъни диагностиканинг илк натижалари якунига етганини, ҳозирда Тошкентнинг рақамли модели ишлаб чиқилганлигини маълум қилди. Лойиҳанинг кейинги босқичлари барқарорлик диагностикаси, барқарорлик бўйича тавсиялар, ҳаракатлар режаси ва инвестицион режалардан иборат эканлигини билдириб, лойиҳа 2020 йилнинг якунига қадар тўлиқ амалга оширилиши кўзда тутилганлигини эслатиб ўтди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Видеомулоқот якунида Даврон Ҳидоятов чет эллик ҳамкорларга ташкил қилинган анжуман учун миннатдорлик билдириб, катта иш бажарилганини, келгусида яна ҳамкорликда қилинадиган ишлар кўплигини, шу билан бирга берилган маълумотларни батафсил ўрганиш зарурияти мавжудлигини таъкидлади. Ҳокимлик халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликка, барча маълумотларни тўлиқ ва ўз вақтида тақдим қилишга тайёрлигини билдирди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech