02 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,4 °C

Хавфсизлик
27 Фев  2020 1112

Жанжалга кетмон барҳам бермади

Беруний туманидаги қўшниларнинг ўзаро бир-бирини ҳақорат қилиши оғир оқибатларга олиб келди.

Жорий йилнинг 25 февраль куни Қорақалпоғистоннинг Беруний туманидаги «Тинчлик» овулида 28 ёшли аёл ва унинг 56 ёшли қайнонаси 36 ёшли қўшниси билан ўзаро бир-бирларини ҳақорат қилиб жанжаллашиб, жанжал вақтида, қўшни аёлнинг 39 ёшли эри хотинини ёнини олиш мақсадида, жанжалкаш қўшнисининг бош қисмига кетмон билан уриб унга тан жароҳати етказган, натижада аёл шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Беруний тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech