04 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,8 °C

Мамлакатимизда
24 Мар  2020 772

Республика Махсус комиссияси ахбороти

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан чет элдаги фуқарларимизни чартер рейслар орқали мамлакатимизга олиб келиш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, коронавирус пандемияси аниқланган ва тарқалаган ҳудудлардан бугунга кунга келиб юзлаб юртдошларимиз махсус чартер рейлар орқали мамлакатимизга барча санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда олиб келинди. Улар республика ҳудудларида ташкил этилган тўлиқ карантин талаблари асосида жиҳозланган махсус муассасаларга жойлаштирилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига асосан, коронавирус инкубацияси даврини ҳисобга олган ҳолда чет элдан олиб келинган ўзбекистонликлар икки ҳафта давомида карантин остида сақланмоқда.

Чет элдаги фуқароларимизни чартер рейслар орқали олиб келиш ишлари давом эттирилмоқда. Жумладан жоний йилнинг 24-27 март кунлари ҳар куни Россия Федерациясининг Москва шаҳридан 1 тадан жами 4 та рейс (РФ маҳаллий вақти бўйича соат 17:00да), Туркиянинг Истанбул шаҳридан 24 ҳамда 27 март кунлари 2 та рейс (Туркиянинг маҳаллий вақти бўйича соат 23:00да), шунигдек, Кореянинг Сеул шаҳридан 29 март куни чартер рейс (вақти аниқланмоқда) амалга оширилади. 

Худди шу каби келгуси ҳафтада ҳам Россия  Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Туркиянинг Истанбул, БААнинг Дубай шаҳарларидан фуқароларимизни юртимизга чартер рейслари орқали олиб келиш ишлари давом этмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, самолёт экипажи аъзолари ҳам хавфсизлик нуқтаи назаридан, коронавирус инкубацияси давридан келиб чиқиб, карантин остида сақланишини ҳамда махсус комиссия томонидан мазкур масалани имкон қадар қисқа муддат ичида бартараф этиш чоралари кўрилаётганлигини инобатга олган ҳолда, чет элда бўлиб турган фуқароларимиз томонидан сабрли бўлишлари сўралади.

Чартер рейслар орқали мамлакатимизга олиб келинадиган барча фуқаролар махсус комиссия талабларига мувофиқ, махсус текширувлардан ўтказилади ва қатъий равишда республиканинг ҳудудларида карантин тадбирлари учун ташкил этилган санаторий ва бошқа муассасаларда 14 кунлик карантинда назоратда сақланади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech