30 Март 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22 °C

Кейинги авлод
29 Дек  2019 1341

Республика болалар кутубхонаси фаолияти такомиллашади

“Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика болалар кутубхонаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (27.12.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қарор билан 2020-2022 йилларда Республика болалар кутубхонаси фаолиятини такомиллаштириш дастури ҳамда уни амалга ошириш бўйича кузатув кенгаши таркиби тасдиқланди.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Кузатув кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.

2021 йил 1 майга қадар Республика болалар кутубхонаси жойлашган бино реконструкция қилинади.

Қарор билан тасдиқланган дастурга мувофиқ, кутубхонада, жумладан:

- умумтаълим муассасаларининг ўқувчилари учун мультимедиа таълим лабораторияси ташкил этилади;

- болалар таълим “co-working” платформаси ва бадиий студия ташкил этилади;

- ташриф буюрувчиларга хизматларни инклюзив кўрсатиш учун шарт-шароитлар яратилади;

- нодир китоб нашрларини сақлаш учун кутубхона архиви фаолияти йўлга қўйилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech